Ҳайзда рўза тутса бўладими

19:40 / 20.04.2022 | Ozoda | 475
Ассалому алайкум! Мен 2 ой олдин спирал қўйдиргандим. Ҳозир мани ҳайз сиклим бузилган. Бир қон аралаш ажралма келиб турибти, бир тоза юрибман. Рўза тутишниям тутмасликмиям билмай турибман. Илтимос ёрдам беринглар
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!.
Истеҳоза: https://muslimaat.uz/maqola/28407