Кундошли бўлиб яшаш

19:28 / 20.04.2022 | Husniya | 615

Ассалому алайкум! Ва раҳатуллоҳи ва барокатуҳ мени ёшим 22да яқинда турмушга чиқдим яқинда мен эримни никоҳида мендан олдинроқ утган яна бир аёл борлигини билиб қолдим эримга нимага тўйимиздан олдин менга айтмадинглар десам айтсам тегмасдинг менга ёқиб қолгандинг деяптилар Эримни никоҳидаги аёл олдин жудда ёмон юлга юрган экан эримнинг гапи бн ҳижобга кирибти намоз уқиб бошлабти эрим бн яхши кўришиб юрган экан мени тўйимдан олдин эрим мен сенга очиқчасига уйланолмайман ғурумим йўл қўймайди деган экан у қиз мени сиздан бошқа яқиним юқ шу савоб ишни бошладиз сиз сабабли ҳижобга кирдим намоз уқиб бошладим оҳригача давом эттиринг дебти эрим никоҳига олибти уни кейин менга уйланган менга айтмаган у бн ҳам яшаб юрган энди мен билиб қолганимдан кейин мен сени Аллоҳга яқин инсон мени бир кун тушунади қаршилик қилмайди кундошлик булишга деб уйлагандим деяпти у қиз сени жудда яхши куради доим сени дуо қилиб юради сенга ёмонлиги юқ дейди мен еғласам сен нима десанг шу бўлади сен покизасан сени тирноғингга ҳам арзимайди агар жавобини беринг десамг жавобини бераман юқ бу савоб ишни бирга давом эттирамиз мен унга Қуръон ўқишни ўргатаман десанг иккаламиз бирга бу савобли ишни давом эттирамиз деяптилар мен қабул қилолмаябма мен бундай яшолмайман жавобини беринг десам Аллоҳга нима деб жавоб бераман бу жудда катта гуноҳку деб турволганлар сен бу динёга берилиб кетяпсан оҳиратингни ўйламаябсан мен сени гапинга кириб уни жавобини берсам у анниқ узини ўлдиради деди уволига қолмаймизми деяпти опа менга маслаҳат беринг мен умуман қабул қилолмаябман

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар эрингизнинг сизга бўлган муносабати яхши бўлса, сабр қилинг. Оилангизни бузманг. У аёл муносиб бўлмаса ўзи четга чиқиб йўқ бўлиб кетади. Яхши уларнинг муносабатларига аралашманг. Ўзингиз солиҳа аёл бўлишга ҳаракат қилинг. Сиз улар учун жавобгар эмассиз. Ўзингиз учун жавобгарсиз. Валлоҳу аълам!