Бефарқлик нимадан

07:39 / 10.04.2022 | CHAROS | 615

Ассалому алайкум! Турмуw уртоқнинг бефарқлиги нимадан

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоқнинг бефарқлигининг сабаби жуфтининг талаби ҳаддан зиёд катталигида. Яъни агар аёл киши ҳаддан зиёд меҳр талаб қилса аввал шу меҳрни жуфтига сидқидилдан ўзи бериши керак. Оилада ҳамма нарса эр ва хотинга баравар бўлинади. Масалан аёл киши уй ишлари учун жавобгар бўлса эркак киши даромад тирикчилик қилиб рўзғор тебратади, оиласини муҳофаза қилади ва ҳаказо. Аёл киши турмуш ўртоғининг эътиборли бўлишини ҳоҳласа демак аввал унинг атрофида айланавериши, табассум ила кутиб олиши, ўзини шу инсон билан бахтлик эканини ўз ҳатти-ҳаракатлари билан намоён этиши керак. Валлоҳу аълам!