Ассалому алайкум,хурматли Одинахон устоза,саволим шуки исломни ўрганишга,амал қилишга кундан кунга мухаббатим ошиб бормоқда Алхамдулиллах,жудаям диний билмни олиб Роббимга яқинлашишни ва исломий мухитда инсонларга талим беришни хохлайман ,лекин хозир ўзим инстиутда ўқийман ,мадрасага топширишга имконим йўқ ва дунёвий билмилар билан бирга диний билимларни хам яхшилаб урганишни хохлайман,шу ниятда рахматли шайхимизни китоблари ила динимизни яхшироқ ўрганишга киришганман.Бир танишим айтдиларки шайхнинг китобларини устозсиз ўрганиб бўлмайди,лекин хазратни китобларини мутолаа қилсам қийинчилик туғдирмайди,ўзим дафтар тутиб дарслик қилиб ўрганиб бораман ,керакли жойларини йодлаб(албатта фиқх илмидаги китобларидан ташқари,фиқха хали киришмаганман).Шунинг учун Шайхимизни китобларини устоз билан ўрганишлик керакми ,агар жавоб ха бўлса устозни қаердан топсак бўлади?
Нотўғри савол берган бўлсам узур сўрайман устоза
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар устоз билан ўқиган афзал. Бўлмаса ўзингиз ўқиб туришингиз жоиз.