Ҳайз ҳақида
07:35 / 18.08.2018 |
Hanifa |
2244
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Ҳайзли кунларим охирларида кечаси ухлашдан олдин қизғиш ажралма кўрган эдим, лекин оқ эмас эди. Эрталаб туриб қарасам оқ эди, лекин бомдод вақти чиқиб кетган эди. Бундай ҳолатда мен бомдод намозини қазо қилган ҳисобланаманми? Қазосини ўқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гумонингизда бомдод намозида оқлик келиб пок бўлганингиз ва бомдодни ўқишга улгуришингиз ғолиб бўлса, намознинг қазосини ўқиб қўясиз. Истиғфор айтиб тавба қиласиз. Валлоҳу аълам