Эр хотин масаласи

23:03 / 27.04.2022 | Musilima | 809
Ассалому алайкум! Бу мавзудаги савол жавобларни ко‘рдим лекин бермоқчи бо‘лган саволимга о‘хшашини тополмадим. Турмуш о‘ртог‘им билан жанжаллашиб қолдик о‘зи охирги пайт ко‘п тортишиб қолгандик лекин бу сафар қаттиқроқ бо‘лди мандан нолийвердилар кейин бошқа олинг майли иккинчи хотин қилиб яшанг сизга ёқмай қолган бо‘лсам дедим о‘зинг топгин дедиларда кейин яна гап талашиб қолдик. Анчадан бери мандан бир гап эшитмоқчисан дедилар ман талоқ масаласи деп о‘йладим ва турмуш о‘ртог‘имга у гапни айтманг кейин афсус қилиб қоласиз қайтиб бо‘лмайди дедим шундан кейин бу мавзуга қайтмадилар. Шунда никохимизга тасир қилмайдими илтимос жавобизни интиқ бо‘либ кутаман. Аллоҳ рози бо‘лсин сиздан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қилмайди. Валлоҳу аълам!