Закотни опага бериш

22:46 / 27.04.2022 | Abdulloh Alisher ugli Karshiyev | 461
Ассалому алайкум! Кадрли илм ахллари. Аллох илм йулидаги машаккатларизни енгил килсин .сингил закотини кредитга уй олган , аммо тулашга эри кодир булган опасига берса буладими? Жавобини ромазон ойида олсам нур устига аъло нур булар эди . Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сингилнинг шахсий мулки, яъни ўз мулки нисобга етмаган бўлса олиши жоиз. Валлоҳу аълам!