Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Ҳар куни менда овқатланганимдан сўнг бир хил оғриқ бўлади. Бир соатлардан кейин ўтиб кетади. Белимнинг тепа қисми, қовурғам томон оғрийди. Бир соатлардан кейин ўтиб кетади. 3 ой олдин терапевт кўригидан ўтдим, ҳамма анализларим яхши чиқди. УЗД қилдирдим, фақат ўт қопида иккита букланиш бор экан. 5- 6 хил таблетка ёзиб бердилар, ўшандан сўнг бир оз муддат оғримади. Энди шу ҳолат яна такрорланяпти. Нима маслаҳат берасиз?
Шифокор:
.ВА АЛАЙКУМ АССАЛОМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.
Сиздаги ҳолат сурункали холециститнинг асорати бўлиши мумкин. Оғриқ ўтнинг димланиши сабабидан юзага келади. Пархезга риоя қилинг ,хафтада бир бор бўлса-да дюбаж муолажасини қилиб туринг ( магнезия эритмаси билан ). Аччиқ,ширин, зираворлар истеьмолини чекланг. Тез-тез,оз-оздан овқатланинг .
Даво муолажасини қайтаринг