Ҳоланинг ўғли номаҳрам бўлгани сабабли у билан саломлашиш зиноми?

06:57 / 11.05.2022 | Muattarxon | 2555

Ассалому алайкум! Мен 20 ёшдаман, ҳали турмушга чиқмаганман. Бу саволим мени анчадан буён ўйлантириб келади. Бизнинг оилада яъни қариндошлар орасида мен тенги қизлар йўқлиги сабабли мен тенги холамнинг ва тоғамнинг ўғиллари билан ёшликдан бирга ўсганмиз. Вояга етканимиздан сўнг ошиқча гапларсиз фақат саломлашиб бир-биримиздан хабар оламиз. Саволим шуки, улар мен учун номаҳрам бўлса ҳам улар билан саломлашиб хабар олишимиз тўғрими, бу зино эмасми?

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Фақат зурурат бўлганида гаплашиш жоиз. Саломлашиш ҳам жоиз. Фитна бўлиши сезилса гаплашмаслик керак. Валлоҳу аълам!