Рўзада шомдан кейин оғиз очмай туриб ҳайз бошланиши

04:46 / 13.05.2022 | Gulnora Akhmadjonova | 458
Ассалому алайкум! Мен бугун рўза тутгандим ва шом вақти киргандан кейин оғиз очиб улгурмасдан ухлаб қолибман. Охирги марта қараганимда соат 19:11 эди. Шом 19:08да кирди. Кейин ухлаб қолдим. Уйғонсам манда ҳайз бошланган экан. Оғзимни очмаган ҳолатда ҳайз келгани учун бугун учун қазо рўзаси туриб бераманми ёки шом вақти кирса дуоси ўқилмасаям қабул бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шом вақти кириши билан қабул, гарчи нарса еб ичмасангиз ҳам. Фақат ҳайз шомдан аввал келган бўлса бу куннинг қазосини тутиш керак. Валлоҳу аълам!