Садақа ҳақида

04:37 / 13.05.2022 | Zulayho Sodiqova | 363
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ сизни мағфират қилсин .Менинг ёшим 19 да ,турмушга чиқмаганман.Университетда гранд асосида таълим оламан.Пайғамбаримиз с.а.в дан келган ҳадисда аёллар кўпроқ эҳсон беришда ҳарис бўлишни айтганлар .Шунинг учун стипендиямдан садақа қилмоқчи эдим.Лекин ўйланиб қолдим чунки уйимдан узоқда квартирада маҳрамим билан тураман.Агар садақа қилсам ота онамга оғирлигим тушса нима бўлади ?Уларни қийнаб қўйсамчи? Ҳадисларда аввало яқинларга эҳсон қилиш кераклиги ҳақида ўқигандим.Шу сабабли сизга мурожат қилмоқдаман.Олдиндан жавоб учун раҳмат .Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлганида қиласиз. Сиз ҳозир талабасиз. Валлоҳу аълам!