Закот.

04:09 / 11.05.2022 | Zarrina Rustamova | 200
Ассалому алайкум! Рузаи Рамазон ойи муборак булсин! Менинг саволим закот ҳақида эди. Мен бундан олдин яқин қариндошимга иш бошлаб олишлари учун пул берган эдим. Ишингизни бошлаб олинг, ишингиз юришиб кетса кейин кам-кам узарсиз деб айтган эдим. Аммо аҳволларидан куриниб турибдики, менга пулни қайтариб бера олмайдилар. Шунинг учун мен уша қарзомдан закотим деб кечиб юборсам буладими? Ва шу нарса закотга утадими?
Жавоб учун олдиндан миннатдорман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Бу учун аввал уларга закот бериш керак. Ўша закотдан қарзларини адо қилсалар бўлади. Валлоҳу аълам!