Рўзада билмай азондан кейин сув ичса

19:08 / 17.04.2022 | Sev | 383

Ассалому алайкум! Бугун рузага ухлаб колибман. Турмуш уртогим кучадан келиб, сан хали хам ухлаяпсанми, руза тутмадингми дедилар. Вакт гира-шира эди, бомдодга тайергарлик кураетганларини билиб, руза огиз епиш дуосини укимокчи булганимда, улар тахоратга киришдан аввал "бир пиела сув ичиб ол" дедилар. Мен бориб сув ичиб, дуони укиб, азонни кутишни бошладим. Улар эса бомдодни укишни бошладилар. Кейин "азон хали хам этмади-ку", десам, азон айтилганини хабар килдилар. Энди шу холатда, тутган рузам нима булади? У хали хам рузами, еки азондан кейин сув ичганим учун у руза тутилган хисобланмайдими? Тутилмаган булса, казоми еки каффоратми? Жавобингиз учун аавлдан минг рахмат. Илмингизни Аллох зиеда килсин, сизларга икки дуне саодати насиб булсин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазосини тутиб берасиз. Бамдодни вақти кирганидан кейин ҳеч нарса еб-ичмаслик керак эди. Саҳарлик вақтини чиқариб юборган киши бирор нарса еб-ичмасдан ниятни қилиши шарт. «Бир хўплам сув ичиб бўлсада» деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!