Никоҳ тушадими?

23:03 / 29.08.2018 | Nodi | 1183
Ассалому алайкум! Кимдир билан турмуш қуришни ният қилган йигит ва қиз бир бирларига эрим –хотиним деб мурожаат қилса, улар ўртасига никоҳ тушиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало бир бирларига номаҳрам йигит қизнинг бундай мулоқот қилишлари шаръан жоиз эмас. Турмуш қуриш ниятида бошқалар ҳузурида бироз бир-бирларига назар солишлари ва суҳбатлашиб кўришлари жоиз, ортиғи эмас. Чунки номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз қолиши мумкин эмас, акс ҳолда учинчиси шайтон бўлади. Энди шаръий никоҳ ҳосил бўлиши учун икки томон розилиги, гувоҳлар каби никоҳ шартлари вужудга келиши лозим. Валлоҳу аълам