Ҳалол сертификатли товуқлар

20:18 / 12.05.2022 | Ummu Abdulloh | 333
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозам, дарсда савол бера олмаяпман.
Аппаратда сўйилган товуқлар ҳаром эканлигини билганимиздан сўнг ишончли сўйилганини билолмаганимиз учун товуқ сотиб ололмаяпмиз. Сафи, саховат савдо белгилари остида чиқарилаётган ҳалол сертификатли товуқларни истеъмол қилиш жоизми?
2. Ўзингиз ишониб сотиб оладиган жойнинг манзили ёки савдо белгисини бера оласизми? Аллоҳ таоло ажрингизни зиёда қилиб берсин. Оилангиз ва миллатимиз муслималари бахтига соғ бўлинг.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол белгилар билан ичқаётганини олиш жоиз. Валлоҳу аълам!