Ассалому алайкум! Мани эрим бошқа аёллар бн зино қилган яқинда хам билиб қолдим 3та болам бор боредигон жойим хам ёқ мажбур ээим бн яшеман болаларим бн лекин куну тун хиёнатин ойлаб сиқилиб азобланяпман ёрдам берила нима қилса эстан чиқиб олдинги холатимда боламн эримдан фақат гумондам унга зигирча хам ишонмиман тушкун холаттаман
– Ва алайкум ассалом! Сиз биринчи ўринда ўзингиз учун яшашга ҳаракат қилинг. Шу вақтгача турмуш ўртоғингиз учун яшагансиз. Бундай кейин қиладиган амалларингиз Аллоҳ розилиги учун бўлишига ва ўзингиз бу ҳаётда шукр қилиб, ўз қадрингизни билиб, ўзингизни севиб яшашга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиз нимаики қилган бўлса ўзи охиратда жавоб беради. Қанчалик қийин бўлмасин ажрашиш ниятингиз бўлмаса бу ҳодисаларга эътибор қилмай яшашга ҳаракат қилишингиз керак. Аммо турмуш ўртоғингиз бундан кейин бу каби ишларни қилмаслигини истасангиз унга бўлган воқеаларни эслатманг. Бутунлай бошқача тактикаларни қўллашингиз керак. Бу жуда катта илм. Психолог қабулига бориб ҳаммасини ўрганиб олишингиз мумкин.Валлоҳу аълам!