Жойнамоз ҳақида

03:29 / 14.05.2022 | Rano | 543
Ассалому алайкум!Саволим жойнамозга бўлган муносабат ҳақида. Уйимизда бази оила азоларимиз жойнамозни буклаб намоздан ташқари вақтларда ҳам устида отиришади. Кўпинча жойнамоз оёқ остида букланиб ётади. Уларга бу иш мақул эмас бу жойнамоз ҳурматсизлик қилиб болмайди десам. Бу ҳам оддий гилам мисоли ундан тоза жойда намоз оқиш учун фойдаланилади жойнамоз илоҳий бир нарса эмас деган яна бир қатор жавобларни оламан. Жойнамоз тасбех шунга оҳшаш кундалик ибодатларимизда фойдаланиладиган буюмларга нисбатан муомалага яни одобга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асосий нарса уларни пок сақлаш. Ибодатга алоқаси бўлгани учун хорламаслик керак. Валлоҳу аълам!