Ассалому алайкум! Устоз, қишлоғимиздаги айрим кишилар бозордан анча арзон нархда турли кийимлар сотишади. Шубҳали деб сотиб олмасак туман ва вилоятимиз айрим савдогарларига ҳам етказишаркан. Бундай ҳолда деярли 2 баробар қимматга туман бозорларидан савдо қиляпмиз, шубҳаси камроқ деган мақсадда. Бошқа жойдан савдо қилиш имкониятимиз йўқ. Бу савдо маҳсулотлари (бозордаги) биз учун ҳалолмикан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шубҳали молларни суриштириб кўриш лозим. Шубҳага асос бўлса ёки шубҳа кучли бўлса тарк қилинади. Бўлмаса сотиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам