Ассалому алайкум! Аёл кишини кўп йиллик қазо намозлари бўлса, уларни адо этишда ўша йилларнинг ҳар ойида кўрган ҳайзли кунларини ҳисобга олмай намозларини қазосини адо этиб кетаверадими? Ёки ҳисобга олиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл кишидан ҳайз ва нифос ҳолатида намозлар соқит бўлади. Зиммасида бўлмаган намозлар ўқилмайди ва уларнинг қарз дея ҳисоб қилинмайди. Валлоҳу аълам