Оилавий муаммолар

03:55 / 14.05.2022 | Muhlisa | 551
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 8 йил бòлди. 2 нафар фарзандим бор, 3 - га хомиладорман. Оилада мен 4 - келинман. Қайнона -қайнотам билан бирга яшаймиз. Òтган йили мендан олдинги овсиним бошқа ховлига кòчиб òтишди. Турмуш òртоģим 6 йил мобайнида Россияда ишлаб ака-укаларига қòлларидан келганча моддий ёрдам кòрсатдилар, хусусан мендан олдинги овсинимларга ховли олиб бердилар, эрим фарзандларимга ҳомиладорлигимда чет элда бòлардилар туģишимга яқин келиб фарзандимиз дунёга келганида яна кетардилар хуллас шу 6 йил мобайнида оилалари, ака -укалари учун ишлаганлар. Пул қайнотамга келсада мени моддий жиҳатдан қийнашган òзлари алоҳида чекда туришарди, ҳатто нонсиз òтган кунларим хам бòлган. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳни синови деб қòлимдан келганча сабр қилдим. Энди ҳамма овсинларим алоҳида чиқиб кетишди,òзимиз учун яшаймиз десам қайноģаларим, уларнинг болалари деярли ҳар куни шу ерда болалари қолишади ҳам. Уларнинг озиқ- овқати, ювинишлари ҳам, баъзиларини мактаблари ҳам шу ерда. Гоҳида кичик овсиним кирларини ҳам бериб юборади эрини ич кийимларини ҳам. Агар соģлигим яхши бòлганди майли эди уларни малолини олмасдим лекин олдин жуда кòп оч қолиб кетганимгами ёки бошқа сабабми билмайман кòзимда миопияни юқори даражаси аниқланган, бошимда черепной давления бор хуллас жуда ҳолсизман зòрģа уй ишларини қиламан, шифокорлар менга умуман эгилиш мумкинмаслиги айтишган кòзимни томирлари ёрилиб кетиб кòрмай қолишим мумкин экан. Қайнонам шу ҳолатимни билсаларда уй ишларига ёрдам бермайдилар, тòģриси уларга 2 маҳал овқат тайёрлаш, уйларни еģиштиришга соģлиģим кòтармаяпти.Турмуш òртоģимнинг топганлари озиқ- овқатдан қайнонамнинг каму кòстларидан ортмайди, мени даволанишимга имкон йòқ агар имкон топсалар ҳам қайнонамни жаҳллари чиқади. Саволим шуки алоҳида этажга ижарага чиқиб кетсак қайнона -қайнотамни норизо қилган бòлмаймизми, фарзандларимдан қайтмайдими ? Уйимиз 2 сотих тор жойда бемалол қайноģаларимни ёнида юролмайман вақти келса хожатхонага киришгаҳам қийналаман. Буларни қайнонамга айтсам тушунмайди, болаларимни малолини оляпсан дейди. Аҳир қайноģаларим номаҳрамку мен гуноҳга қолиб кетмаяпманми? Илтимос тòģри йòл кòрсатинг, нима қилай? Саволим узун бòлиб кетгани учун узур ҳаммасини батафсил ёзишга ҳаракат қилдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат соģ бòлинг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз шунга қарор қилса жоиз. Соғлиғингиз учун ўзингизга шароит талаб қилиш ва уни яратиш жоиз албатта. Валлоҳу аълам!