Ассалому алайкум! Авваламбор, қимматли вақтингизни аямасдан саволимга жавоб берганингиз учун катта раҳмат. Айтганингиздек, онам билан шифокорга учрадик.
Сийдик пуфаги ва буйрагимни УЗИ қилди, кейин бош шифокор суҳбатида бўлдим: «Сийдик пуфагида ҳеч қандай ўзгариш йўқ ҳаммаси жойида» деди. Лекин буйрагимда озгина ўзгариш борлигини (опушения) айтди. Турникка тортилмаслик, оғир юк кўтармаслик ва газли ичимликлар ичмасликни айтди. Яна қон, сийдик анализларини топширдим. Ҳали умумий анализни олганимиз йўқ. Яна бир неча кундан кейин шифокор қабулига борамиз, иншааллоҳ. Аввалари ҳайз кўрган маҳалларим оёқларим, белим оғриши туфайли ўзимизнинг қишлоғимиздаги шифокорга учраганимда қаттиқ шамоллаш борлигини айтиб (цефазалин) укол ёзиб берганди. Биринчи уколни ола бошлаганимда белимда қандайдир оғриқни сезганман, лекин ҳеч кимга айтмагандим, шундай ҳоллар ҳам бўлиши мумкинми?
Шифокор:
.Ваалайкум ассалом, арзимайди.
Бу цефазолиндан деб ўйламайман, аксинча у яллиғланишни камайтиради, оғриққа бошқа нарса сабаб бўлган бўлиши керак, шу пайтда тузлар кўчган бўлиши мумкин