Ассалому-алайкум!
Ота қарз олиб ёмон мақсадлар учун ишлатган бўлса (ичкилик, фахш ва қимор) фарзанд уни узишга мажбурми?
Агар узса ота яна ўша ишни тўхтатмай қилаверсачи, фарзандларим узади деб.
Мен муҳтожларга эхсон қилмоқчи бўлсам биринчи қарзимни уз деб норози бўлганга ўхшайди.
1-2 ойда пенсияга чиқади ўшанда пенсиясидан узса бўлмайдими?
Бу саволни бериш жудаям оғир лекин билиш керакда жавобини.
Илтимос тўғри йўл кўрсатинг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота қарзини узиш мажбури эмас, ихтиёрий. Валлоҳу аълам!