Ассалому алайкум! Устозам, фарзандларимнинг вақтларини тўғри сарфлашга интиламан. Дарслардан ташқари дам олиш вақтларида биргаликда илмий-маърифий фильмлар ва кўрсатувларни танлаб кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ҳозирги кунда суратга олинаётган хориж фильмларида мажусийлик тарғиб қилинаётгандек. Бундай фильмларни кўриш ширк бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Динимиз, миллатимизга тўғри келмайдиган фильмларни кўришдан ҳазир бўлиш лозим. Магар маълумот учун кўрилса, уни ўрнида болажонларга тушунтириб ўтиш керак, ёмон натижалардан четланиш мақсадида. Валлоҳу аълам