Унаштирув, йигит ва қиз муносабати

22:10 / 24.05.2022 | Nilufar | 838
Ассалому алайкум! Мени 2-3 ой олдин бир йигитга ота-онам шошиб унаштириб қўйишди. У йигит билан уйда кўриштиришди. Лекин мен биринчи марта учрашувга чиққаним учун нималар ҳақида сўрашни билмаган эдим. Фақат йигит мендан қизиқишларимни сўради. Отам учрашув бўлган куннинг эртасига менга у ҳақида айтиб йигит тарафга розилик бериб юборгандилар. Орадан вақт ўтди у инсон мен ўйлагандек эмас экан. Менга намоз ўқийдиган яхши йигит дейишганди. Диний ва дунёвий илм даражаси ва дунёқараши мен ўйлагандан анча паст экан. У инсон билан келажагимни кўра олмаяпман. Ота онамга кўнглим бўлмаётганини, унатирувни бекор қилишларини айтган эдим. Менга "танлаб танлаб шунақасига учради" деган гап бор деб фикримдан қайтаришмоқчи бўлишди ва унаштирувни бекор қилишмади. У инсонга ич ичимдан рози бўла олмаяпман. 2 марта истиҳора ҳам қилдим аниқ жавоб тополмаяпман. У йигит билан гаплашишимизга эркинлик бериб қўйишган. Номаҳрамлигини ҳисобга олиб орада масофа сақлаб кам гаплашиб турган эдим. Кўнглим тортмагани учун анча вақтдан бери салом аликдан бошқасига ўтмаяпман. У мендан кўп нарса кутаяпти. Дўстининг яхши кўрган қизи билан мени солиштириб менга смс ёзди. Бу менга қаттиқ таъсир қилди. Унаштирувни бекор қилиш ҳақида йигитнинг ўзига айтишим керакми? Ота онам билан яқиндан, очиқ суҳбатлашолмаймиз, улар мени мен уларни тушунмаётгандек бўлади. Отам тақдиримни шу инсон билан бўлишини хоҳлаяпти. Менда ҳам танлов ҳуқуқи борку ахир. Нима қилишни билмай бошим қотиб қолди. Солиҳ инсонга турмушга чиқишни, фарзанларимизни Ислом динига хизмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялашимизни хоҳлашимни ота онамга қандай тушунтирсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларга гапи ўтадиган одам орқали билдиринг. Йигитга айтишингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!