Опамникига бориш

03:40 / 23.04.2022 | Yamina | 251

Ассалому алайкум! Яқинда савол бергандим. Аниқ масофани ёзмабман, бунинг учун узр, Устоза! Орамиздаги масофа 375 км атрофида. Поезд билан 4 ярим соатларда етилади. Савол эса қуйидагича: Мен ва опам чет элда бир давлатда яшаймиз, фақат орамиз узоқ. Поччам ҳозирда бошқа давлатга кетган ва опам икки бола билан ёлғиз ўзи. Тез-тез оғриб туради, ёрдам керак бўлади ёки шунчаки 6-7 ой, баъзан йил бўлиб кетади. Мен хўжайиним га олиб бориб келинг десам, бола билан кетавер, кузатиб қўяман, опа кутиб олса бўлаверади дейди. Мени лекин ҳеч бунга кўнглим бўлмайди ва бормайман. Йўл киралар анча қиммат бўлгани учун, шу тарафини ўйлайди. Чунки иккимиз ҳам талабамиз. Мен ҳўжайиним айтгандек бориб келсам бўлаверадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Бўлмайди. Сиз маҳрамсиз сафар қилган ҳисобланади. Ҳадисда “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофа(шаръий сафар масофаси)га маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас” дейилган. Валлоҳу аълам!