Ҳайз ҳақида

02:32 / 27.05.2022 | Dilafruz | 434
Ассалому алайкум! Устоз сиздан ҳайз ҳақида сўрамоқчи эдим. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Менда ушбу рамазон ойи бошида 7 кун жигарранг видиления келди. Кетидан 8 кунида қон шаклида ҳайзим беш кун келди. (Жами ўн икки , ўн уч кун)
Орада ўн беш кун пок юрдим. 16 кундан бошлаб яна қонли видиления келиб кўпаймаяпти. Шу видиленияни тоза қон кўринишида бўлгунича истеҳоза деб ҳукм қилсам бўладими. Ҳайз деб ҳисобласам кетидан эргашувчи қонни келиши ўнинчи кундан ўтиб кетади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг рангга қараб эмас, кун сонига қараб олинади. Бошидагини 10 кун олиб қолган 15 кун тозаликка, унда кейингиларни яна ҳайзга ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!