Рўзадор одам бурнига нафас олиш учун дори сепса бўладими?

13:11 / 27.05.2022 | Zokirjon | 833
Ассалому алайкум! Мана хозир муборак Рамазон ойида алҳамдулиллоҳ рўзадормиз. Мани бурним тез тез битиб қолади нафас олишга қийналаман дори сепсам 2-3соатга очилади. Рўзадорлик вақтида дори сепсам бўладими? Рўзам очилиб кетмидими? Хар сафар рўза ойида шу нарса қийнийди. Жавоб учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!Бурун битганда рўзадор одамга спрей сепиш мумкин эмас экан. Ўша спрейни бирон бир нарсага сепиб кейин буруннинг ичига ўша сепилган нарса билан бурун ичига суртса бўладими?

Жавоб: Рўзани очадиган нарса бурун ёки оғиз орқали димоққа ва ошқозонга бирор нарса ўтишидир. Шунинг учун спрей сепилганда ичкарига ўтади деб фатво берилган. Ичкарига ўтмайдиган бирор бир йўли бўлса, масалан сиз айтгандек рўза очилмайди. Спрей ўрнига димоғни очадиган, ҳидлайдиган нарса бўлса ҳам ҳидлаш  билан рўза очилмайди.

 Валлоҳу аълам!