Нима қилай маслаҳат беринг?

09:23 / 22.09.2018 | Idrisova Raziya | 1623
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Ёшим 23 да, иккита қизим бор, туғруқдан кейин сал нарсага жаҳлим чиқиб кетадиган бўлиб қолдим. Хўжайним бир нарса десалар тўртта қилиб қайтараман, биров бир нарса деб гапирса тўрт-беш кунлаб гаплашмай, қовоқ солиб юраман, ўзимни тута олмаяпман. Қийналиб кетдим, турмуш ўртоғимни ҳам кўнгиллари қолаётгандай. Жаҳлни босадиган дуолар бўлса ўқиб юрар эдим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўрининг. Туғруқдан кейин қон камайиши, босим тушиши ва баъзи моддалар етишмовчилиги сабаб инжиқлик ва асабийлик пайдо бўлган бўлиши мумкин. Агар ҳаммаси ўрнида бўлса, бошқа сабаб бўлади ва уни қидириб кўрамиз. Зикрларни лозим тутинг. Шунингдек, шифокор ва руҳшуносимизга мурожат қилиб кўришингиз мумкин. Валлоҳу аълам