Қизимга қандай тарбия берай?

09:32 / 22.09.2018 | Idrisova Raziya | 1787
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Уч ярим ёшли қизим бор, жуда шўх қўлига тушган нарсани бузади, айтилган ишни қилмайди, чақирсан келмайди, нима десам тескарисини қилади. Қайнота-қайнона билан яшаймиз, тартибга чақириш учун бақириб урмоқчи бўламан, қайнота-қайнонам болага бақирма деб мени уришишади. Кеча дазмолни электор токига тиқиб, гиламга қўйиб кетибди. Шунда ҳам қайнотам мени урушяптилар. Роса жаҳлим чиқяпти, бу қизни қандай тарбий қилай?
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Фарзанд тарбияси борасида илм фанда ҳам, исломда ҳам 7 ёшгача фақат яхши гапириб, меҳр бериб, тушунтиририб болани катта қилиш тавсия қилинади. Ўйинчоқларни бузиб, кавлаштириш унинг қизиқувчанлигидандир. Бу яхши. Лекин уй-рўзғор буюмларни бузмаслиги учун ўзингиз сергак бўлишингиз керак. Дазмолни юқорига қўйинг, розеткага елим қопқоқлардан киргизиб қўйинг.
Эсингизда бўлсин, энди уйингизда гўдак бола бор. Ўзингиз эҳтиёт бўлинг. Қайнота-қайнонангиз тўғри танбеҳ беришибди. Болани ураверсангиз бети қотиб бемеҳр бўлиб катта бўлса, кейин ўзингиз қийналасиз. Фарзандингизга яхши кўришингизни ҳам айтиб туринг, эркалатиб ҳам юборманг. Шу ўринда қизингизни психолог назоратидан ўтказсангиз, унинг тавсияларига ҳам амал қилардингиз. Секин ухлаётганида эртаклар айтиб бош ва елкаларини меҳр билан силашни одат қилинг. Кичик суралардан ёдлатишни бошланг. Натижа жуда яхши бўлади. Ҳеч кимга баланд овозда гапирманг. Бу салбий ҳолат ҳисобланади. Қизингиз ҳам сиздан ўрнак олади