Ҳомиладан сақланиш

23:52 / 24.09.2018 | Дарё | 1517
Ассалому алайкум! Мен ҳомиладан сақланиш учун бачадон ички воситаси (спираль) қўйдиргандим, шундан кейин ҳайз цикли бузилди. Қизил қон келишидан олдин 3-4 кун тўқ рангли ажралма келади. Охирида яна шу ҳолат такрорланади. Ҳисоблаганда бундай кунлар 2 ҳафтага тўғри келяпти. Қайси кунгача намозларни ўқиса бўлади ва қайси кундан намозларни бошласа бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Таърифига келсак, энг ками 3 ва энг кўпи 10 кун давомида бачадон шиллиқ қаватидан келаётган қон - ҳайз қони ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда одатингиздан аввал, ундан сўнг келаётган ажралмалар ҳайз қони бўлмайди, балки истиҳоза қони саналади. Чунки у бачадон бўйни соҳалари томирларидан сизиб чиқади. Бу ҳолат меъёр саналмайди, гинекологга учрашингиз зарур бўлади, яхши ўрнашмаган бўлса БИС ни тўғрилаб қўйиш даркор бўлади. Унгача ажралмалар келган кунлар ҳар вақти кирган намозга янги таҳорат олинади. Аниқ одат бўйича ҳайз келган кунларигина намоз ўқилмайди. Пайсалга солмай, асосий сабабни бартараф этинг, зарур бўлса даволанинг. Аксида бу ҳолат ойнинг ярмини зое қилиб, оила мустаҳкамлигининг ҳам дарз кетишига сабаб бўлиб қолиши мумкин