Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 2 та ўғлим бор қайнонам ҳатна тўй қилдирмоқчи тўйга ота онам сўқим ва бошқа ҳамма нарсалар қилиш керак ота онамни ўғли йўқ улар тўплаган пулларига ҳаж сафарига бормоқчи тўй қилишимизни айтсам тўплаган пулларини мени ўғилларимни ҳатна тўйларига сарфлашади қайнонам ҳўжайиним динни жуда Яҳши биладиган инсонлар лекин афсуски амалда йўқ бундай вазиятда нима қилишим керак Аллоҳни олдида мен гуноҳкор бўлиб қоламанми ота онамга шундай нарсаларни қилдирсам буни қандай тўҳтатсам бўлади бошим қотди тўғри йўл кўрсатилар жавоп учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Ота онангизга бу ишларни қилдирманг. Булар аслида шарт нарсалар эмас. Қилиш керак бўлса, боланинг отаси қилсин. Валлоҳу аълам!