Ғазабни енгиш

10:09 / 25.04.2022 | Muxlisa Erkinjonova | 588

Ассалому алайкум! Менинг бир ярим ёш ўғлим бор. У жуда шўх, ҳаракати кўп, ҳамма нарсани ушлаб текшириб кўради. Буни баъзида ҳали бола: ўрганиш даври деб тўғри тушунаман, лекин баъзида жуда қайсарлик қилади, атрофдагиларга озор бериб мазза қилади, идишларни отиб синдиради, қўлига нима тушса отади. Китобга меҳрли қилай десам уларни ҳам йиртиб ташлаяпти. Намоз ўқисам, жойнамозни йиғиштириб қўйиб кўйлагим рўмолимдан тортиб йиғлаб қучоқлаб олади. Болани кўп эркалатиб бўлмиди дейишади. Шу сабабли баъзида ўзимни бошқаролмай бақириб унга жаҳл қилиб қўяман. Баъзида шарт тарсаки тушириб юборганимни ҳам билмай қоламан. Мўмина она бўлиш орзусида болалар ҳақида китоб ўқиган бўлсамда, унга амал қилолмаётганимдан, мунгли кўзлари билан термулиб йиғлаб қотиб қолганини кўрганимда афсусланиб сиқиламан. Шунда мен она бўлишга, яшашга нолойиқман. Борадиган жойим қанақа экана?! Нега хатойимни қайта такрорлайверамана? Мунофиқдан фарқим бормикан ? деб умидсизланаман. Илтимос, маслаҳат беринг.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бола тарбияси жуда нозик масала. Муслимаат.уз сайтида “Саодатли хонимлар” кўрсатувида “Фарзанд тарбияси” мавзусига 3 та кўрсатув бағишланган. Шу кўрсатувларни кўринг. Ўзингизга жуда кўп маълумотларни оволасиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!