Шошилиш

07:47 / 29.09.2018 | Azizabonu | 1210
Ассалому алайкум! Нима сабабдан бўлса ҳам, агар биров шоширса асабим бузулиб ўзимни босолмай қоламан. Болаларимга бақириб юбораман. Умуман тез асабийлашиб кетаман, шундай вақтда ўзимни тез босволиш учун нима қилай?
Шунингдек, кечириш, унутиш йўлларини ҳам ўргатинг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ўзингизни тез босволиш учун кўпроқ сув ичинг. Бу борада айтилган ҳадисни эсланг, жаҳл чиққан вақтингизда тик турган бўлсангиз ўтириб олинг, ўтирган ҳолатда бўлсангиз ётиб олинг. Ҳар куни илиқ душ қабул қилинг. Мева ва сабзавотлар, кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг. Аччиқ-шўр нарсаларни ейишдан ўзингизни сақлаб туринг. Телевизор кўришни камайтиринг. Истиғфорни кўпайтириб, Қуръон ўқишга кўпроқ вақт ажратинг. Чунки, ҳаммамиз биламизки, Қуръони Карим шифодир. Ҳамда ухлаш олдидан, бир пиёла илиқ сутга бир чой қошиқ асал солиб ичинг. Аллоҳ Таоло ҳаммамизни кечириб, шу ёруғ дунёда юргизиб қўйибдику, сиз бировни кечира олмайсизми? “Тазкиратул авлиё”, “Ҳадиси Қудсий” китобларини ўқиб чиқишингизни маслаҳат берган бўлардим. Валлоҳу аълам