Маслаҳат беринг

04:51 / 29.09.2018 | Дарё | 2624
Ассалому алайкум! Инсон қилаётган ишларини нотўғри, гуноҳ эканлигини билатуриб ўзини тўхтата олмаса, нима қилса бўлади? Аллоҳга шукур намозларимни ўқийман, нафл рўзалар тутаман, баъзан таҳажудга ҳам тураман. Шайх хазратларининг китобларини ўқийман, ҳозирда "Руҳий тарбия" китобини бошладим. Аллоҳдан, эртага қандай жавоб бераман деб қўрқаман, лекин шунга қарамай баъзан иродам кучсизлик қилади. Энг яқин инсонларимга ҳам ички кечинмаларимни, руҳий ҳолатимни тушунтира олмайман. Атрофимда илмли инсонлар йўқ. Оиламизда фақат мен намоз ўқийман. Баъзан диний илми кучли инсоннинг маслаҳатига муҳтож бўламан. Турмуш ўртоғим хорижда эдилар, ўз ҳолатимдан қўрқиб, фарзандларимни қайнонамга қўйиб бўлсада, олдиларига келдим. Зикр ва истиғфорни доим айтиб юраман. Юрагимда оғриқ. Оғир босиқ инсонман, бошқаларга кўп маслаҳат бераман, аммо ўзимга келганда ўзимни қўлга ололмаяпман. Ичимда раҳмоним билан шайтоним доим тортишадигандай. Жуда ҳам қийналиб кетдим. Баъзан шундай пайтларда ҳеч ким ва ҳеч нарса одамнинг кўзига кўринмас экан. Бахтимга намозларим бор, фақат шу намозларимдан оз бўлсада таскин топаман. Ўзимни, ўзлигимни йўқотгандайман. Менга маслаҳат беринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!.