Аллоҳнинг ғазаби

10:55 / 29.09.2018 | Hadisa.1 | 1895
Ассалому алайкум! Устоз, Аллоҳнинг ғазабини нима кетказади?
Жавоб учун олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».
Шарҳ: Садақанинг аввало садақа қилувчининг ўзига фойда келтириши ҳақида кўп гапирилган. Ушбу ҳадиси шарифда ҳам садақанинг ўз эгасига келтирадиган фойдаларидан иккитаси ҳақида сўз кетмоқда.
Биринчиси – Аллоҳ таолонинг ғазабини ўчириши. Аллоҳ кўрсатмасин, мабодо бирор бандага нисбатан Аллоҳ таолонинг ғазаби қўзиб қолса, уни ўчирадиган нарса йўқ. Лекин садақа ана шу ишга қодир экан. Аллоҳ таоло бандаларнинг бирор қилмишидан ғазабланган бўлса, қилган садақаси туфайли унга нисбатан ғазаби сўниши мумкин экан. Шунинг учун кўп-кўп садақа қилиб туриш зарур.
Иккинчиси – ёмон ўлимни даф қилади.
Шарманда бўлиб, ёмон ҳолатга тушиб ўлишни қайтаради. Бу нарса ҳам садақанинг энг муҳим фойдаларидан биридир. Ким ёмон ўлим билан ўлмай деса, садақа қилсин