Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва маģфиротуҳ. Аллоҳ сизлардан рози бòлсин! Сизларга 3 йилдирки бермоқчи бòлиб юрганим бир муҳим савол бн мурожаат қилмоқдаман. Алҳамдулиллаҳ, сайтдан рòйхатдан òтишни Роббим насиб этди. Саволим жуда муҳим, 3 йилдирки савол йòллашни билмай юрдим... Агар саволим узун бòлса ва сизнинг қимматли вақтингизни олсам минг бор узур. Мен қизлигимда, Аллоҳнинг изни билан 7 пора Қуръон ёдлагандим(катта устозадан). Нийятим хифзимни охиригача пишириб кейин турмуш қуриш эди. Лекин уйимизга қайнонам совчи бб келдилар , òģилларини ҳам 11 пора ёдлаганини айтдилар ва òģли ва бòлажак келини хифзини охирлатиши улар учун шарафли иш эканлигини айтиб, бизларга Қуръон устида жуда катта катта ваъдалар бердилар. Онамларга 《аслида, катта ваъда берадиган инсондан қòрқиш керак》 деб ҳар қанча тушунтирсам ҳам бу ваъдаларга учиб розичилик бердилар. Куёв бн учрашдим ва ҳамма шартларимни такрор-такрор айтдим. Улар ҳам рози бòлдилар. Тòй исломий шукуҳда, биз айтгандек бòлиб òтди. Тòйдан кейинги кун менга янгалар қайнсингил ва овсининг бн кòриштириб қòямиз дейишди ва мени саломга олиб чиқишди. Қаршимда 2 та аёл турганини хиёл кòрдим ва эгилиб салом беришни бошлашим бн уларнинг бири кучли важоҳат бн《менга буни саломи керак эмас дедида қòлларини силтиб терс òгирилиб чиқиб кетди》. Қолган биттаси эса шеригини òрнига хижолатдан қайта қайта узур сòради. Янгалар ҳам хайратда жим қолишди. Кейин билсак қòл силтаб чиқиб кетган аёл менга овсин бòларкан. Эртасига ташқарига чиқдим. Ховлида яна òша аёлни кòрдим. Кечаги ишдан кейин бироз чòчиб лекин яхши муомалада салом бериб хол аҳволини сòрадим. Юзимга ҳам қарамади, ҳеч нима ҳам демади. Кейин ойижон хонасидан чиқиб келди ва уларга салом бердим. Алик олиб нонушта у.н дастурхон ёзишимни ва бирор нарсани сòраш эхтиёжим бòлса овсинимдан сòрашимни айтдилар. Нонуштага дастурхон ёздим ва баъзи билмаган нарсаларимни ойижон айтгандек овсинимдан сòрадим улар бòлса яна жавоб бермадилар. Хайрон бòла бошладим, лекин сездирмадим. Нонуштада ҳам чой узатдим жимгина олди. Лекин мутлақо гапирмадилар лекин бутун ģазабини зòрģа ичига ютиб турарди. Яна шу куни ойижонни талаби бн ниманидир овсинимдан сòрашликка мажбур бòлдим улар бòлса менга кòзларини катта катта очиб худдики илгари уларга қаттиқ душманлик қилганимдек важоҳат бн 《билиб билиб ишингни қил, мен бу хонадонга келганимда сòрайдиган овсиним бòлмаган 》деди. Кунлар шу холда òта бошлади. Қайнонам аввалига мен шикоят қилмасам ҳам парво қилманг деб қòярди. Овсинимни иккита òģли бор ва уларни шòхликлари шу даражада эдики эндикина йиģиштириб ҳали ахлатини олмаган хонамни ортимдан камаз машиналарида тòла турпоқ олиб кириб гиламга тòкиб ташлар ёки катталарни овқатига туфлаб қòяр ёки гуруч, мош, ун ва шунга òхшаш нарсаларни хоналарга сочиб тòкиб ташларди. Овсинимдан қòрқиб фарзандларига ҳеч ким гапиролмасди. Бора бора овсинимни муносабати зулмга айлана бошланди. Уйдагилар ҳам мени жим сабр қилишимга кòникиб қолдилар. Тòйдан кейинги менга руҳий зарба бòлган яна бири шу бòлдики хòжайнимлар 11 пора хифз қилгани у ёқда турсин, ҳарфларни ҳам адаштириб юбораркан. Ҳарфларни маҳражлари бн òргата бошладим. Лекин охири бòлмади. Мени илм олишимга берилган ваъдалар у ёқда турсин намозимни ҳам қòрқа қòрқа тезда òқиб олардим. Уйдагилар менга яхши муносабат қилсалар овсиним биргина қовоқ солиб қайнонамни òзини йòлига соларди. Овсиним бирор марта кулган ёки очиқ чеҳра бн кòринган эмас. Жуда камгап агар гапирса ҳам фақат кимларнингдир устидан шикоят ёки ģийбат сòзларни айтарди холос. Агар бундай сòзлари бòлмаса 1 ёки 2 кун мутлақо бировга гапирмай ҳам юраверарди. Мен овсинимни характерини умумман тушунолмасдим. Лекин қайнонам унинг қовоģидан қòрқиб менга озор беришни бошлади. Уйда Қуръондан бир саҳифа мурожаа ҳам қилолмасдим. Улар ТВ ни керагидан ортиқ кòрардилар. Шу вақтни пойлаб ҳамма ишларимни қилиб Китобимни қòлимга олишим бн овсиним қовоģини солар ойижон эса мени кириб у бу ишни топиб буюрардилар, òзлари эса ТВ кòрар ёки ухлардилар. Лекин ишларимдан ҳеч нуқсон топа олишмасди(чунки табиатан инжиқроқман). Лекин уйда ҳамма ишларни инжиқлик бн бажарганим ҳам ёқмасди. Танноз ёки òзича таъби нозик дердилар. Кейин улардек фақат сиртинигина йиģиштирадиган бòлдим унда эса чала қилибсиз деб урушадиган бòлди. Мен уларда айб òтса ҳам бирор марта гап қайтармадим, уларни рози қилишга кòп ģайрат қилдим. Айниқса овсинимни хоҳишларини ҳамманикидан устун қòярдим. Хатто онам ва устозимни ҳам бунчалик қадрламаганман. (Отам йòқ, ёлģиз онам катта қилганлар) Чунки бир тарафдан хифзим буткул тòхтаган агар овсинимни менга нисбатан кòнгли юмшамаса бирор бандасини норизо қилиб илмим юрмаслигини устозларим кòп бор такрорлагандилар, иккинчи тарафдан уйда овсинимга ёқсамгина ойижон менга шароит қилиб берарди. Кунларим шу холда хòжайнимнинг намозга, Қуръонга бефарқлиги, òзимнинг дунё бн оввора бб қолганим билан руҳий тушкунликда òтарди. Роббимга ҳар намозларимда йиģлардим. Онамга ҳам айтолмасдим. Ҳаммасига жим сабр қилдим. Бирор марта гап қайтардим лекин ҳар доим намозимда Роббимга ялиниб илтижолар қилдим. Вазият бора бора овсинимнинг буткул хизматкори бòлишликка олиб борди. Овсинимнинг ҳайз латталарини ювишгача борди. Лекин шунда ҳам қийналсам ҳам улар менга озор берса ҳам уларни ёмон кòрмадим қайтанга уларга хидоят тилардим имкон қадар дуода бòлардим. Уйдагилар эса мени бу феълимдан фойдалана бошлади кимнинг бирор муаммоси бòлса ҳам мендан аламини олишар, хоҳлаганича нафсониятимга тегишарди. Хòжайнимлар мени мутлақо кòчага чиқармасди. Қòшниларим ҳам мени умумман танимасдилар. Бир икки марта тòйимиздан кейин ойижон мени қòшни аёлларга мақтаганлиги овсинимни жахлини чиқарганди. Шундан кейин ойижон овсинимга етиб келадиган қилиб мени олдимда ҳам мени қòшниларга ҳам ёмонлайдиган бòлди. Энг қизиģи у айбловлар ҳаммасини овсинимнинг айблари бòларди. Барига жимгина сабр қилдим. Лекин энди намозни бошлашим бн йиģи тутадиган намозни калималарини ҳам йиģига қориштирадиган бòлдим. Қайнсинглимни кòп келасиз деб оģир олган овсинимга гапиролмай ойижон мени хонасига чақириб сен кеча келган манқалар қизимни оģир оласан деб мендан аламини олар шу пайт овсиним кириб қолса унга қизим қизимлаб кетарди. Қайнсинглим келса фарзандлари ва òзини хизматида шай турардим, лекин овсиним уларга аччиқ тирсиқ қилар юзига ҳам ҳар хил гаплар қиларди. Умумман овсиним эрини уруģини ҳеч бирини хушламасди. Қайнсинглим ҳам аччиģини кимдандир чиқариб олгиси келар мен эса уларга тайёр òлжа бб қолгандим. Акасига овсинимнинг айбларини мени қилди деб айтар ва урдириб кетарди. Хòжайним аслида менга жуда яхши эдилар, лекин мени урсагина вазият изига тушарди. Улар ҳам кòзи бн кòриб тургани у.н мендан òзи у.н ҳеч нима талаб қилмасди. Лекин безиб кетганидан урушарди. Ойижон ва қайнсинглим мен калтак еганимдан кейин келинига сиздек яхдҳи келин бòлмагани у.н эри ҳам безиб урадиган бòлди дерди. Менга эса сизларни ҳеч муроса қилдиролмайман, қайнона бòлиш ҳам роса қийин экан деб насиҳат қиларди. Кунларим азобга айланди энди уларни хизматларини Аллоҳ учун қилмасдим, зулмдан қòрқиб қилардим. Бир неча бор овқат беришмай, овқатларга мени ҳисоб қилмай қилдиришар ва менга гапиришмас фақат иш буюргандагина гапирардилар. Вазият кундан кунга ёмонлашар òзлари зулм қилиб, òзларини айбларини менга аģдариб, қилмаган ишларим у.н òģилларига айтиб кечирим сòраттиришиб камига шунча ишни қилиб уялмай кечирим ҳам сòрайди дердилар. Бу орада 6 ойда хомиладор бòлдим, ҳомиладорлик вақтимда ҳам врач кòригига бормадим , чунки уйда жанжал бб кетарди, ҳамширалар бир икки òзлари уйимизга келганларида овсиним ва қайнонам биз чиқинг десак ҳам òзи чиқмайди дедилар. Таксикòз қийин òтар, бачадонимда қаттиқ оģриқлар бòлар лекин бировга айтолмасдим, òзи хомиладорлик қийин давр деб òйлардим. Шу кунларда овсиним феъли келиб мени 2 этаждан уриб тушуриб юбораман кòзимга кòринма деб мени урушди. Энди овсиним ота-онамни ҳам ҳақоратлайдиган бòлди, уйдагилар ҳам бунга бепсрвогина туришди. Овсинимга мен бн урушиш у.н бирорта баҳона ёки сабаб ҳам керак эмасди. Унга мени хатто нафас олишим ҳам ёқмасди. Ойижон ҳам мени сòкиб урушиб жанжал қилсагина овсинимнинг кòнглини оларди. Кунлар уй хизматлари ва уруш жанжал бн òтарди. Бир кун хомилам мени хисобим бòйича 9 ойга òтганига 3 кун бòлганди (врачларни хисоби бòлмаган). Ойижон бозорда эдилар. Овсинимни феъли келиб менга бақириб кетди. Мен ҳам 1,5 йилдан бери чарчагандим. Нега мен бн урушаверасиз опа? Сизга нимам ёқмайди. Шунча вақт ҳурматингизниқилдим дедим. Уни кòзлари чиқиб кетай деди. Сени тилинг чиқиб қолибдими дедида пичоқни олиб қорнимга тиради, жуда қòрқиб кетдим, хомиладòлигим учун унга кучим етмасди. Бир амаллаб пичоқни қорнимдан олдим. Қочиб уйимга кирдимда òзимни қòлга олиб хòжайнимларга тез келинг илтимос деб ялиндим. Улар келдилар қайнонам ҳам келди овсиним қовоģини солиб мени беҳурмат қилди деб шикоят қилди. Қайнонам овсинимни кòзига қарар қовоģини солганига қòрқар ва мен бн òģлини роса сòкиб кетди. Келинойисини олдиларида булани ҳам хотинини гапига кирасан Қуръон òқиган битта сени хотинингми мунча арзанда қилмасанг деб анча изза қилди. Бақир чақирга бир девор қòшнимиз кирди. Овсинимни қилган ишларини биров гапирмасди ҳам ойижон бн қайнонам бизни 5 йил миқ этган унумиз чиқмаган шу келиб чиқяпти деб яна гапни менга аģдардилар. Биров пичоқ бн қилинган ишларни гапирмасди. Қайнона келинни гапларига ким ҳам ишонмайди? Мен ҳам òзимга ишонмай қолгандим. Ростдан ҳам шундай қилдиммикин? Ростан пул òģирлаб қòйдиммикин, шу ишни мен қилдиммикин дейдиган бб қолгандим.Хуллас мени қòшнилар мутлақо танимаслиги учунми ҳамма айб доимгидек менга аģдарилди. Мени холатим яхши эмас лекин биров менга тузукмисан ҳам демасди. Менда кучли оģриқ бòлди, иложсиз уйга кирдимда онамни авайлаб холамга оģриқ бòляпти дедим. Қайнонанга айт тезда олиб чиқишсин деди мен хозир имкони йòқлигини айтдим холам сòзларида қаттиқ туриб олди. Мен иложсиз ҳеч кимга айтмаслик шарти бн вазиятни айтдим. Улар бòпти òзинга қара менга телда алоқага чиқиб тур дедилар. Орадан анча вақт òтиб амакимнинг аёллари тел қилдилар(мен ота юртимга келин бòлганман). Уйда тинчликми хозир қайнонангиз келиб қизилар келин бб тушганидан бери келинимга тинчлик бермайди мана 1 ярим йилдирки сабр қилдим деб мени устимдан анчагина тухмат ва шикоятлар қилибди. Онаси ҳам бувиси ҳам яхши аёл эмас деб овсиним сингари онамни ҳақоратлабдилар. Келинойимлар ундай деманг биз қизимизни жуда яхши биламиз, онаси ҳам бу хонадандан тақдири бòлмай ажрашган лекин биз бирорта ёмонлик кòрмаганмиз. Уларни жуда яхши таниймиз деб кузатдим дедилар. Кейин мен уларга ҳам бор гапни айтдим. Бу гаплар дадамнинг аёлларига етиб борибди, улар менга тел қилдилар :онангизга айтманг ва тезда у уйдан чиқинг бизникига келинг òзим туģдириб болани катта қиламан, у ёģи куёвингизни иши. Дадангиз ҳам хозир азардда турибди дедилар. Ва мени бòшлигимдан анча койидилар. Онам шу кунлари юрак инфарктини òткизгани у.н уларга айтмаслигимни ҳамма камларимни òзи қилиши тайинладилар. Қайнонангизни нумерини беринг деб жахл ҳам қилдилар. Йòқ ая куёвимдан берухсат чиқиб кетолмайман дедим. Кейин билсам холам бувимларга бòлган воқеани айтган бувим эса йиģлаб дадажоннинг опаларига тел қилиб мен набирамни зòрģа боқиб катта қилганман, набирамдан яна нима хоҳишлари бор деб йиģлабдилар. Аммажон эса дадажонга тел қилиб вазиятни айтган дадажон ва ойижон келишиб қайнакам бн дадамнинг уйига шикоят қилиб боришган экан. Хуллас вазиятни ойижонни òзлари чигаллаштириб юборди. Мени катта қилган тоģамлар чидолмай келиб, қудаларига сизларга ҳеч қандай адоватимиз йòқ, қудачилик минг йиллик дейишди ва тинчгина овсинимни ота-онаси ва òзини шу ерга чақиришни бафуржа гаплашиб олишни илтимос қилдилар. Ойижон ва дадажон катта òģлимни чекка чиқариб юбордик бòлди шу келин шу эшикда қолади деб ёлģон гапирди. Аслида эса овсинимни уйига болалари бн беркитиб қòйган эди. Буни билиб турсам ҳам индамасдан аралашмадим. Кейин уйимдагилар шунча ишлар бòлиб òтди бирор марта қудангизни ва келинингизни кòрсатиб ҳам қòймадингиз деб мени олиб кетишди. Ортимдан қайнонам мени дадажонга эрини пулини òģирлаган òģри, эркаклар бн телда гаплашиб эрига хиёнат қиладиган аёл дебди. Қайнотам эса бу гапларни тоģамга телда айтди. Вазият яна ҳам катталашди. Қайнонам ва овсиним, энди мени овсинини болалари бн пичоқда сòйиб ташлайман деб таҳдид қилган, эркакалар бн гаплашадиган ва эрини пулларини òģирлаб оппоқ ласеттида қочиб кетибди деган гапларни тарқатишди. Мен эса ростдан ҳам шу ишларни овсиним эмас мен қилдиммикин дейдиган эсанкирайдиган бб қолдим. Азоблар ичида қолиб кетдим. Дунё кòзимга буткул қоронģу бб кетди. Тоģамлар қайнота ва қайнонамдан бир иш чиқмаслиги билиб овсинимнинг маҳалласигача боришди лекин улар ҳам уйини беркитиб жавоб беришмади. Бу орада овсинимни онаси, мени куёвимни укасининг қайниакалари урубди деб гап чиқаришди. Мен чидаб туролмайдиган холатларга тушдим. Буткул ухлолмайдиган бб қолдим. Мени кòриб онамнинг бувимнинг қайģулари ортди. Кунлаб кòзларим уйқуга кетмасди. Онамникига келганимга таҳминан бир ҳафта бòлганда, пичоқ бн қилинган ишларга кòпи бн 10 кун бòлганида кечқурун қайнсинглим тел қилдида онамни сен касал қилдинг қанжиқ, деб мени роса сòкиб кетди. Шу куни асабийлашганимдан тòлģоқ тутди ва муддатидан олдин боламни кисерва бн олишди. Бола òģил эди. Боламни кòрдимку тилларимга Аллоҳу акбардан бошқаси келмасди чунки мен Роббимдан мазлумликда фарзандим у.н қандай дуо қилган бòлсам худди шундай эди. Мен хаёлимда фарзандимни қандай тасаввур қилган бòлгам худди шундай эди. Худдики Роббим аввал гòдакни менга кòрсатиб кейин шундай бòлишлигини сòраб дуо қилишликни менга òргатгандек эди. Лекин болани сезги органлари ривожланмаган ва мутлаwо йиģламас, кòзларини очмас эди. Хатто қорни очса ҳам бирор марта йиģлаганини эшитмаганман. Врачлар мендан олиб қòйишди. Уни эмизиш у.н ёнига òзим тушардим, лекин бола эмолмасди ҳам. Бирор аъзосини ҳам қимирлатмасди. Раддòмдан 10 кунларда онамларникига чиқдим. Хòжайним òģил бòлса ақиқа қиламан деб 2 та қòй олганди. Шуни чақалоқ 14 кун бòлганда сòйдилар. Улар ақиқа қилган куни мени болам хушидан кетиб кòм кòк бòлиб қолди. Онам юрак ҳуружидан ҳали òзига келмаган эди. Улар додлаб укаларини чақирдилар . Қиш кунлари йòллар қуюқ туман 1 метр ҳам базòр кòринарди. Тоģамлар етиб келгунча 10 минутча òтди. Бу орада менга қараш у.н келган келинойим гòдакни ечинтирдилар битта яктакда совуққа олиб чиқдилар силтадилар бола кòм кòк холида қимир этмасди. Бола буткул кòкариб бòлганди ва секин нафас олиши ҳам эшитилмай қолди. Мени ҳали жароҳатларим битмаганди, боламга ҳеч қандай ёрдам беролмадим. Боламни кòриб адо бòлдим. Ундан айрилганимга тòлиқ ишондим. Фақат Роббимга ялинардим. Охири келинойимлар дадасига нима деб жавоб берамаан дедиларда болани мени қòлимга тутқаздилар. Боламни маҳкам қучдим болам ҳали совумаганди. Роббимга шундай нидо қилдим. Боламни кòм кòк тус олган баданини кòзёшларим ювиб тушди. Бу вақт тоģамлар келди. Тез ёрдамга чиқдик. Йòл яқингина бòлса ҳам туманлиги у.н анчагина вақт кетди. Мен эса фарзандимдан заррача умидим қолмади лекин дуоларимда бардавом эдим. Етишимизга озгина қолганда бирдан болам қандайдир овоз чиқарди. Биринчи бор шунда боламнинг овози мен Роббимдан сòраганимдек йòģон лекин ширали эканлигини эшитдим. Маъносиз у овозини эшитиб умид уйģонди. У холатимни хозир тушунтириб беролмаяман. Тез ёрдамдагилар боламни òзига келтириб тезда вилоят болалар шифохонасига юбордилар. Йòлда хòжайним тел қилгандилар ҳа яхшимиз деб айтмадим. Кейин тоģамлар айт бòлган ишларни дедилар. Мен ҳаммасини айтдим. Булар тез ортимиздан етиб келдилар ва бизни шифохонага жойлашиб ҳаммалари қайтдилар. У ерда ҳам анчагина муддат ётдик. Лекин бирор марта қайнонамлар келишмади. Бола 5 ойлик бòлгунича бирорта инсон хабар олмади. Болам муддатидан олдин туģилгани у.н тинимсиз шаҳар шифохоналарига қатнардик. Бошида черепной давления ва яна бир нима касалликлари бор эди. Мен бора бора стрессга туша бошладим. Хатто бир кун боламни қизиб турган печга ҳам ирģитиб юборибман. Шу холатда кунларим òтди. Охири фарзандим 5 ойдан òтганда овсинимни зулмларига чидолмаган қайнонам 2×2 хонага кòчириб қòйибдилар. Кейин мени хòжайним келиб олиб кетди. Бола шунда ҳали 6 ой ҳам бòлмаганди. Бордим мени ёмон кайфиятда кутиб олишди. Овсиним бу орада 7 ойлик хомиладор экан фарзандларини менга ташлаб òзи кичкина хонада қисилиб қолгани у.н туққунича онасиникида яшаб турди. Мени қайнонам набирасини врачларга олиб боришимдан қаттиқ қайтарди. Чунки овсинимнинг болалари қаровсиз қоларди. Бола соģлом деб мени юбормайдиган бòлди. Чунки уларга òģли ҳам фарзандини муддатидан олдин туģулганини ва бòлган ишларни айтмаганди. Бора бора болам кòźлари ни тепага қилиб ģалати ногиронларга òхшаш қилиқлар чиқара бошлади. Овсиним фарзандли бòлди. 40 кунгача қайнона қайнотам 7 ёки 8 марта бордилар. Менга роса алам қиларди. Шундан кейин бир кун шифохонага бораман дедим. Бола соģлом дедилар. Мен ģазаб қилиб шарт шарт гап қайтардим. Қилган ишларини юзига солдим ва боламни врачга олиб боришимдан ҳеч ким тòсолмаслигини ва òģли олиб бормаса òģлига ҳам эҳтиёжим йòқлигини айтдим. Хуллас шундан кейин мени босишмочи бòлишди, ҳеч бирига эгилмадим. Лекин овсинимнинг болаларига ва уйдаги жамики хизматларимни аввалгидек қилардим. Қайнонам мени у деб бу деб овсинимга эгмоқчи бòлиб сиз аввалгидек эмассиз деди ва қилган ишларингиз у.н овсингиздан кечирим сòрайсиз деди. Мен нима қилдим дедим важоҳат бн. Энди сизлар таниган келинингиз òлган онам 20 йил беролмаган тарбияни сизларникида 2 йилда олдим. Мен ёшбола бòлган эканман, сизларни қанча зулмларингизга жим сабр қилдим, келинингиз бн òзингиз 2 соат ёлģиз қолсангиз урушиб кетасизлар лекин ҳамма айбларни менга тòнгадинглар. Мени òģри, бузуққа чиқардинглар камига òģлингизга агар боланг ва хотинингдан воз кечмасанг сендан рози эмасмиз дедингиз. Фарзандимни қандай етим қиламан деган òģлингизга сени оқ қиламиз, биз сени ота онангмиз хоҳласак сени тириклайин кòмиб ташлаймиз, хоҳласак чопиб ташлаймиз ва хоҳласак қул қилиб сотиб юборамиз. Аслида шариатимиз ота-онани ҳаққларини жуда чиройли холда баён қилган дедингиз ваҳоланки Ислом бундай зулмни оқламайди бу катта гуноҳдир. Росулуллоҳ икки никоҳда турганни ажратган биздан эмас деганлар деб барини юзларига гапирдим. Кейин қайнона қайнотам менга гап тополмай қолганидан, энди ҳамма нарсага ақлим етаётганидан уларни мени олдимда анчагина хижолат бòлганидан биз сиз бн яшолмаймиз. Сизни чек солиб чиқариб қòямиз деди. Чунки қайниòģам катта эшикда аслида мен қолишим кк эди. Мен каттаси эдим мени 2×2 хонага чиқариб қòйдинглар деб ота онасидан хафа бòлиб бизникига келмай юрганди. Мен қайнонамга ҳеч қаерга чиқмайман дедим. Чиқасиз деди. Чиқмайман мен шу уйда қоламан устани ҳам боқмайман дедим. Хуллас улар мени бир қатор кийим бн чиқаришди. Ҳамма нарсам òша эшикда қолди. Лекин овсиним мен катта эшикка бормайман òша янги солинган чекка мен чиқаман деб катта эшикка 3 ой келмади. Бу орада қайнона қайнотамнинг хизматларини мен қилиб юрдим. Биз тинч омон яшай бошладик. Хòжайним ҳам энди куёв бòлгандекман деб хазил қиларди. Фарзандимиз ҳам анча яхши катта бòла бошлади. Лекин мени соģлигим жойида эмасди. Жуда асабий холатларим ҳалигача тарк этмаганди. Мени òģри қилганларни òзлари жуда кòп кийилмаган янги янги кийимларимни òģирлашди. Сòрасам вайй эссиз ким олдикин òģри кирдимикин деб қòяқолишди. Òģри кирса ҳамма нарсани олиб чиқиб кетмай фақат мени кийимларимни олиб чиқиб кетадими? Ёки òģри тинмай қатнаб бир келганда уни бир келганда буни òģилайдими дегим келди лекин майли дилларини оģритмай дедим. Насиб эмас эканда дедим. Кòчиб чиққанимиздан буён эримни ҳам мени ҳам овсиним катта эшикка киритмайди. Лекин дадажонни зиёфат берадиган куни онасиникига кетади мен бориб хизматини қиламан. Битта эшикда бòла туриб қайнона қайнотамга ҳам буткул гапирмайди. Охири қайнонамлар кундузи илгари овсинимни чиқарган уйга кетадиган катта эшикка эса фақат ухлашга келадиган бòлиб қолишди. Мана икки йилдирки ҳар рамазонда овсиним бн ярашишни, ҳеч бирини унутмаган бòлсам ҳам гина қилмасликни хòжайнимга айтаман. Унга айтишса мен уни менга қилганларини ҳеч қачон кечиролмайман дейди. Аслида мазлум мен. Лекин у мени мазлум дейди. Ҳеч тушунмайман... Илтимос менга йòл кòрсатинглар мен ҳар рамазонни шу холда òтказиб қилган ибодатларимни савобларини оляпманми? ахир гаплашишни у истамайди мен эмас. Мени хозир ахволим аввалгидан яхши, тинчлантирувчилар ичганман. Лекин дадил врач кòригида лечения олмаганман. Шу у.н хозир ҳам жуда тез асабийлашаман. Ҳар нарсага жахлим чиқаверади. Одамларга кòп ҳам қòшилолмайман. Òзимга ишончим роса сустлашган. Атрофимдаги ҳамма инсонлардан шубҳаланавераман. Мени хозирги руҳий холатим ҳақида ҳам тушунча ва маслаҳатлар берсангиз... Зикр аҳлидан сòранг ҳайъати аъзолари бу саволларимга жавоб бермадилар ва сизларга мурожаат қилишимни айтдилар...
Ваалайкум ассалом. Бошингиздан жуда куп такдир синовлари булиб утибди. Сиз психотерапевт кабулига борганингиз маъкул. Чунки бу вокеаларнинг асорати шунчаки утиб кетмайди. Купрок пиёда юришингиз керак. Куп пиёда юрсангиз негатив хаёлларингиздан тезрок кутуласиз. Тугри овкатланиш ва вактида ухлашга ётиб вактида уйгонишингиз керак. Уйкунинг куп ёки камлиги психик бузилишга олиб келади. Валлоху аълам.