Дўстлик ҳақида

22:59 / 28.05.2022 | Sevinch | 460
Ассалому алайкум!
Одина опа менга бир масалада ёрдамингиз керак. Мен деярли 10-11йилдан бери бир қиз билан дугонаман. Биз яқин ойлар ичидагина Аллоҳ йўлида дўстлашдик. Алҳамдулиллаҳ исломда яшайман, ҳижобим бор бошимда. Дугонам ҳам. Мен Қуръонни энди ўрганяпман аммо дугонам яқинда бир марта ҳатм қилиб ҳам бўлди адашмасам. Лекин у номаҳрам бир бола билан ишқий муносабатда. У бола синфдошимиз бўлади. Иккиси атай охирги партага ўтириб олишади. Яқинда бир домланинг Аллоҳ йўлида дўстлашишнинг асосий шарти дўстини ҳаром йўлдан қайтариш деди. Ўйланиб қолдим. Дугонамга айтолмаслигимни билиб ётиғи билан тушинтириб хат ёздим. Кейин ўзи билан гаплашдим. Аммо у исломдан мендан коп хабари бор. Мен айтаётган нарсаларни ҳаммасини билишини айтди. Аммо бу йўлдан қайтолмайман деяпти. Анча тушунтирдим. Аллоҳдан уял ибодат пайтингда дедим. Лекин барбир мендан хафа бўляпти. Мен дугонамни яхши кораман. Ўзим ҳали бирон марта номаҳрамлар билан унақа муносабатда болмаганман. Мени тушунмаяпсан деяпти дугонам. Сиқиляпман. Опажон нима маслаҳат берасиз? Дугонамни қандай қайтарай бу йўлдан? Агар уни қайтаролмасам мен ҳам гуноҳкор болиб қолмайманми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! ВСиз насиҳат қилиб бораверинг. Сизнинг вазифангиз насиҳат қилиш. Ақлли одам насиҳатдан хафа бўлмайди. аллоҳу аълам!