Ассалому алайкум! Спирал қўйдирганимдан кейин ҳайзим 10 кунга чўзиладиган бўлган, олдинлари 6, 7 кун бўлардим. Манашу ҳозирги ҳолатимда 6 7- куни оқлик келиб ундан кейин яна қизғиш рангда қонга ўхшаш ажралма келади ва шу ҳолат 9, 10-кунгача давом этади. Мани ҳайзим қачон тугаган ҳисобланади? Бир устоздан шу масала ҳақида сўраганимда ҳайз ўртасидаги келган оқлик ҳам ҳайз ҳукмида бўлади деб айтгандилар.. Манда қайси ҳолатда ҳайз тугаган ҳисобида бўлади? Шу масалани жавобига жуда муҳтожман. Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ўн кунгача ҳайз деб оласиз. Ўн кундан ошса, аввалги одат кунларингизни ҳайз деб оласиз. Ундан ортгани истиҳоза бўлади. Яъни, аввал 7 кун кўрган бўлсангиз, шу 7 кунгача бўлгани ҳайз, қолгани истеҳоза бўлади. Валлоҳу аълам!