Закотни сўраганга бериш жоизми?

15:54 / 31.05.2022 | Заринахон | 229
Ассалому алайкум! Утиб бораётган Рамазон ойида килган барча ибодат ва солих аммаларингизни Аллох даргохида Кабул этсин! Саволим , Бир киши телефон килиб закотни менга Беринг деса ундай кишига закотни бериш жоизми? Китобларда закотни сураб олиш тиланчилик билан тенглаштирилган экан.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Закот сўраш жоиз. Берадиган одам у ҳақида суриштириш керак. Валлоҳу аълам!