Қисқартиришлар жоизми?

20:43 / 31.05.2022 | Maftun | 364
Ассалому алайкум! Аввало бизга улашаётган билимларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мени саволим шундан иборатки, бир дугонам билан тортишиб қолгандик. У Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва бошқа саҳобаларнинг исмларини қисқартириб ёзса бўлади деди(с.а.в ҳамда р.а каби). Мен эса бу ҳурматсизлик дедим. Шунда дугонам ундай эмас чунки Шайхнинг китобларида ҳам қисқартириб ёзилган деб айтди. Шундай қилиш қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ерини кўрсатиб берсин.