Ассалому алайкум! Одинахон устоз ёшим 22 да турмушга чиққанман. Уй ишларини қилиб бўлиб хонамга Кириб Қуръон ўқиб ўтираман. Қуръон ёдлашни ҳам бошладим Бақара сурасининг 1вароғини ёдлагандим. Яқинда Менга Қуръон ўқишни ўргатган устозимнинг келини билан гаплашгандим. Улар тарафда Қуръон ёдлаган Қори ака Қуръон ёдлашни ўргатишга курс очипти. Келинойимнинг қизи билан жияни боришаяпти экан. Қуръон ёдлашни ҳам ўзини қоидаси бор экан. Ҳар бир қаторини 22мартадан ў қир экан. Тўғриси Мен тушунмадим.Мени у ерга бориб ўрганишга шароитим йўқ. Мен Янги келинчакман. Иншааллоҳ келажакда ниятларим бор. Устоз Мен нима қилай, маслаҳат беринг.Роббим сизни ва барча олимларимизни ўз панохида асрасин.
– Ва алайкум ассалом! Баъзи китоб ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб туринг, имкон бўлгунича. Валлоҳу аълам!