Ўзимни йўқотиб қойдим

20:32 / 28.04.2022 | Мир Ирода | 647

Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиёда килсин. Бир неча ой аввал опачам оламдан ўтиб қолдила. Бу гап кўпол, лекин ўлимлари кутилмаган эди. Яъни, агар касал бўлганларида биз бу нарсага хиссий жихатдан таййор бўлар эдик. Ошанда хайолимга биринчи келган нарса " Ўлим биз ўйлагандан хам яқин". Шу кундан бошлаб уйқим яхши эмас, кечкурунлари - битта ўзим қолганда, опачам хақида ўйлаб отираман: " ўлимларини сабаби нима экан?" " қабрда холатлари канака экан?" " нега фарзандларини ташлаб кетдилар?" Қанақа одам бўлганларини, яхши қилган ишларини, чаққон бўлганларини эсласам кўзимга йош келади, соатлаб йиглиман. Табиатдан мен қувноқ одамман, лекин оша кундан бери қайгудаман. Кам табассум қиламан, юрагим сиқилиб кетади. Қалбимда оғирлик пайдо бўлади. Гўйо хаётнинг маъносини, ўзимни йўқотиб кўйгадеман. Нима қилиш керелигини билми қолдим. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатин. Рахмат!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Одам яқин кишисини йўқотганида табиийки сизникидек ҳолатга тушади. Аллоҳ сизга сабр берсин. Бу ҳолат узоғи икки йилгача чўзилиши мумкин. Аммо шундай экан деб аъзобларда яшаш керак эмас. Аллоҳ опангизнинг қазои қадарини шу кунда бўлишини ҳоҳлаган, аммо бандачилик ҳеч ким буни олдиндан билмайди. Аслида бу воқеага бошқача назар билан қараш мумкин. Яъни опангиз вақтинча неччи йил умр кўрган бўлса ана шунча сизларни ҳурсанд қилиш учун сизларнинг кўзингизнинг қувончи бўлиши учун, у бажариши лозим бўлган ишларни бажариб кетиши учун келган бу ёруғ дунёга. Энди эса у ўз ватанида. Ҳаммамиз вақти келиб ўз ватанимизга қайтамиз. Фақат опангиз бироз вақтлироқ кетибди. Умр шунчалик қисқа экан, амалларимизни тез тез бажариб олишимиз керак. Мана шулар ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг. Албатта айтиш онсон бажариш қийин. Бунинг учун кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилинг. Барвақт туриб барвақт уйқуга ётинг. Кўпроқ сув ичинг ва китоб ўқинг. Анча енгил тортасиз. Бу амаллардан кейин тушкун кайфият, негатив ўй-ҳаёллар чекина бошлайди иншааллоҳ.  Валлоҳу аълам!