Намоз ўқишга, ҳижобга киришга даъват қилиш

07:24 / 01.06.2022 | Muhayyo | 370
Ассалому алайкум! Мени ҳар хил саволлар қийнайди. Онам ва Дадам намозда бардавом бóлиб бир маротаба ҳам қолдирмайдилар уларга жуда ҳавасим келади. Базида уйларига меҳмонга борсам нега намоз óқимаяпсан óқи дейдилар. Саволим шуки намоз óқишга чорлаш ҳоҳ у ота она бóлсин ҳоҳ у эр ёки кóчадаги бегона одам бóлсин бу нотўғрими? Худди шу каби ҳижоб óрашликни айтиш бу фарз эканлигини тушунтириш ва óша одамни гапини қилиб óрашлик нотўғрими? Менга келинойим биттагина рóмол билан бóлса ҳам ҳижобга кирса бóлади кейин ҳаммаси изига тушиб кетади бу учун кутиш ёки кийим олиш шарт эмас дегандилар ва мен ҳам 1-2 ҳафтадан кейин ҳеч кимга айтмай рóмол óраганман . Шунда биз тóғри йóл тутганмизми? Келинойим ҳам гуноҳкор бóлиб қолмаганмилар? Óзи аслида бошқаларга намоз óқи ҳижобга кир деб тушунтириш тóғрими? Ёки шундай одамларни кóриб ( намоз óқиётган ёки ҳижобга кирган) одамнинг óзида ички ҳоҳиш пайдо бóлгандан кейингина қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дин насиҳатдир. Мўмин мўминни доим яхшиликка чорлаши лозим. Валлоҳу аълам!