Нифос қони тўхтамаса

07:17 / 01.06.2022 | ... | 439
Ассалому алайкум! Туққандан сўнг 40 кунда нифос қони тўхтамаса бу нифос ҳисобланмайди ва аёл намоз ўқишни бошлаши керак. Шунда таҳорат олгандан кейин қон келмаса кейинги намозини шу таҳорати билан ўқиса бўладими ёки яна алоҳида таҳорат олиши шартми
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар намоз вақтига янги таҳорат олади. Валлоҳу аълам!