Қуръонни қандай ўқиш керак?

16:18 / 01.06.2022 | Oysha | 181
Ассалому алайкум! Қуръонни китобининг ўзидан қараб ўқишда хоҳишга кўра овоз чиқариб ўқиш, пичирллаб ўқиш, лабларни қимирлатмасдан ичида ўқиш жоизми? Қай бири афзал?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қироат ҳосил бўлиши учун талаффуз шарт ва овознинг энг пасти ўқувчининг ўзига эшитилиши. Валлоҳу аълам!