Хавф ва ражо

21:56 / 13.10.2018 | Hadisa.1 | 1026
Ассалому алайкум! Билишимча хавф ва ражо элликка-эллик бўлиши керак экан. Лекин мен ўзимни худди жаннати деб биламан. Касаллигимга кўпчилик “сени жаннатга билетин бор”, деявергани учунми билмадиму мендаги хавф ўттиз, ражо етмиш деса ҳам бўлаверади. Устоза бу ҳолат гуноҳми? Хавф ва ражони тенг қилишим учун нима қилишим керак? Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай деб билиш хато. Дарров тавба қилиб, истиғфор айтиш керак. Бу нарса ёлғиз Аллоҳга аён. Валлоҳу аълам