Маятник ҳақида

04:42 / 15.10.2018 | Oisha92 | 1094
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Тиббиётда маятник деган кичик темир билан ташхис қўйиш мумкинми? Яъни ўша кичик ўққа ўхшаш темирни кафт устига олиб келиб, бир муддат кафтга қараб ташхис қўйиш бу тиббий тарафдан бўладиган ишми ёки бунга фолбинлик аралашганми? Бир табибга боргандим, шундай ташхис қўяр экан. Фолбинмисиз деган саволимга, бу маятник тиббиётда бор нарса деб, исботига қандайдир бир китобни кўрсатди. (Китобни кўриб чиқолмадим). Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Омин. Ўша тақдим этилган китоб номи ва муаллифини ақалли ёзиб олиш ёки эслаб қолиш ва бир бора танишиб чиқиш сизга кифоя эди аслида.
Модомики, сўрабсиз, бу - ҳеч қандай фолбинлик эмас. Буни мактабда оддий физика дарсида ўқитилади. Маятник тебраниши ернинг магнит майдони тебраниши билан боғлик бўлиб, фолбинликка мутлақо даҳли йўқ. Бу усулдан фойдаланиш ҳар соҳада жоиз