Ҳайз масаласи

07:44 / 02.06.2022 | Agzamova Dilnozaxon | 435
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар
Мени анчадан бери бир ҳолат òйлантириб келади Ҳайз кòришимдан 2 3 кун олдин виделениям озгина рангли бòлиб қолади Шу ҳолатимда намозларимни òқийман рòзамни тутаман, лекин хато қилмаяпманмикан гуноҳга ботмаяпманмикан деб òйлайман
Қачонки қизил суюқлик келгунича давом этади бу ҳол
Шу ишим тòģрими ёки хато қиляпманми
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кунларига яқин қолган ёки ҳайз кунларидаги оқдан бошқа ҳар рангдаги, жумладан жигарранг рангдаги ажралмалар ҳам ҳайз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!