Закот

21:40 / 01.06.2022 | Mashxura | 222
Ассалому алайкум! Мен ўтган йили матиз автомабилини сотиб олганман. Энди закот бермохчиман. Фақат нисобини ҳисоблолмаяпман. "Матиз" ни бозорда ўртача нарҳ 3000$га ҳисоблашябди. Неча пул закот беришим керак?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Матиз кундалик ишлатиш учун бўлса, ундан закот чиқарилмайди. Тижорат учун бўлса ундан топилган фойдадан чиқарилади, агар фойдада закот шартлари топилса. Валлоҳу аълам!