Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон! Ёшим 53да. Анча йил аввал ёшлигимда Рамазон ойида мен рўзадор ҳолатимда, хўжайиним рўза тутмаган ҳолда мажбурлаб яқинлик қилган. 60 кун каффоратини эшитганман, лекин узлуксиз тута олишга кўзим етмаяпти. Бошка йўли борми гуноҳимни ювишга?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар рўзадор аёлни эри мажбурлаб яқинлик қилса ва аёл унга норози бўлса, иккисига ҳам қазо вожиб бўлиб, эрига каффорат ҳам лозим бўлади, аёлига фақат қазо лозим бўлади. Агар аввалдан аёли ҳам рози бўлса, иккисига ҳам каффорат лозим бўлади